25 September 2015
11:26 - Саудия Арабистони ҳаж сафарининг тартибини ўзгартирмоқчи, аслида, ҳажни фарзликдан чиқариш лозим

Бутун жаҳон ахборот воситалари Саудия Арабистонининг қироли кеча Макка яқинида мингга яқин ҳожининг ҳалок бўлишидан кейин ҳаж сафари тартибини ўзгартириш ҳақида буйруқ берганини хабар қилдилар. Аммо, биронта хабарда қанақа ўзгаришлар ҳақида гапирилаётгани тилга ҳам олинмайди. Чунки, Саудия қиролининг ўзи ҳам қанақа ўзгариш қилиш кераклигини на билади, на тушунади. У жаҳон мусулмонларини алдаш учунгина ўзгартиришлар ҳақида гапирган.

Аслида, ҳаж сафарини қўйиб туринг, Ислом динининг ўзи катта ўзгартиришларга, фундаментал ислоҳотларга муҳтож. Чунки, Исломда фарз деб қабул қилинган амалиётлар бажариб бўлинмайдиган амалиётлардир. Масалан, ҳажни олайлик. Қуръоннинг саводсиз ислом уламолари тарафидан 9-10 асрларда қилинган тафсирига кўра, молиявий имкониятга эга бўлган ҳар бир мусулмон ҳаж сафарига чиқиши керак. Дунёда мусулмонларнинг, ҳаж сафари учун молиявий имконияти бўлганларнинг ҳам сони кун сайин ортиб бормоқда. Аммо бунча одам ҳаж зиёрати доирасида бориладиган жойларга сиғмайди. Демак, молиявий имкониятга эга бўлган мусулмонларнинг бир қисми, бу қисмнинг сони кун сайин ортиб бормоқда, Исломнинг фарзларидан бирини бажаролмайдиган, ҳаж қилолмайдиган ҳолга тушди. Демак, ҳаж – фарз бўлолмайди.

Тўғри, Саудия Арабистони қиролининг фарзлар рўйхатини ўзгартиришга ҳаққи йўқ. Шундай экан, бу масала билан Ислом уламолари шуғулланишлари керак. Улар шуғулланишга бошласалар, тезда тушуниб етадиларки, Ислом динининг ягона фарзи имондир. Номоз, рўза, ҳаж ва закот эса, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётлардир.

Ислом уламолари “Ҳаракат” Агентлигининг бу фикрларини қабул қилишдан қочиб қутулолмайдилар. Қочишга ҳаракат қилсалар, кеча Мадина яқинида юз берган қонли воқеаларга ўхшаганлари тўхтамасдан давом этаверади. Қолавеса, Исломнинг фарзларидан бирини баржаролмасдан гўёки гуноҳга ботадиганларнинг сони ҳам кун сайин ортиб бораверади. Ҳаж қилмаслик гуноҳ эмаслигини иложи борича тезроқ рамийлаштириб қўйиш шарт.