24 September 2015
15:37 - Мусулмонларнинг аянчли аҳволи: Ҳожилардан шайтонлар кучли чиқди, 453 ҳожи ҳалок бўлди, ярадорлар сони 700 дан ошди

Бироз аввал Макка яқинидаги Мина водийсида Ислом динининг фарзи ҳисобланадиган ҳаж сафари доирасида шайтонга тош отиш маросимини амалга ошираётган 453 ҳожи ҳалок бўлди, 719 нафари ярадор бўлди. Ҳали бу рақамлар яна ортади.

Жаҳонда мусулмонларнинг сони ортиб, ҳаж амалиётини бажариш учун жой етишмай қолгани сабабли 3 қаватли тош отиш майдончаси қурилган бўлиб, қаватлар ўртасида эскалаторлар (юрадиган зиналар) бор. Шу эскалаторларни шайтон уриб, чиқиб-тушаётганлар орасида паника деса бўладиган тартибсизликлар чиқибди ва ҳожилар ҳожиларни босиб-янчиб ўлдирибди.

Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, мусулмонларнинг ҳаёт тарзи ўзгартирилмаса, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, Ислом динининг ягона фарзи имон эканлиги тан олинмаса, ҳайвон сўйиб қурбонлик қилиш каби ибтидоий одатлар бекор қилинмаса, мусулмонлар ҳозирги қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмасликлари бугун яна яна бир марта исботланди.