23 September 2015
08:32 - Эронга кўра, ИШИД жангариларининг сони 100 мингдан кўп, ҳар бири 2 минг доллардан кўпроқ маош олади, ишқилиб буни ўзбеклар эшитмасин
Бу мамлакатнинг раҳбари Оятуллоҳ Ҳаманейнинг ҳарбий ишлар бўйича маслаҳатчиси генерал-майор Яхё Раҳим Сафавийга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, ИШИД жангариларининг сони 100 мингдан ошибди. Уларнинг 5 мингдан кўпоғи чеченлар эмиш.

Раҳим Сафавий давлат телеканалларидан бирига берган интервьюсида ИШИД АҚШ тарафидан қурилгани, ҳар бир ИШИД жангариси ойига 2 минг доллар атрофида пул олишини ҳам иддао қилибди.

Ўзбекистонда профессорлар 250 доллар атрофида маош олишини инобатга олиб, бу хабар Ўзбекистонга етиб боришининг олдини олиш керак. Акс ҳолда, профессорларни қўйиб туринг, ҳар бир ўзбек ИШИДга қўшилиш йўлини қидириб қолади.