23 September 2015
07:02 - ЕИнинг ички ишлар вазирлари қочиинларни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилдилар. Ўзбекнинг қочқин ва муҳожирлари нима қилади?
Кеча Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ички ишлар вазирлари Европага қочиб келаётган қочқинларни ЕИга аъзо давлатларга тарқатиш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Ҳозирча 120 минг қочқинни ЕИ давлатларига қанчадан тарқатиш квотаси белгиланибди.

Чехия, Венгрия, Руминия и Словакия бу қарорга қарши овоз бердилар, демак, уларн қочқинларни қабул қилмайдилар. Бетараф қолган Финландия нима қилиши ҳали номаълум.

Қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари муаммосида Ғарбнинг боши қотган. Кеча АҚШ Президенти Барак Обама ва Германия канцлери Маркел мигрантлар масаласи бўйича чиққан кризисни телефонда муҳокама қилишибди.

Квоталар рўйхати ҳақида тўла маълумотлар йўқ. Баъзи чалкаш рақамларгина маълум. Масалан, Латвия икки йилда 281 қочқинни қабул қилади, Буюбритания эса, 2020 йилгача 200 минг қочқинни қабул қилмоқчи, ҳозир 20 минг қочқин бу мамлакатга келиб бўлибди.

Аслида қочқин ва меҳнат муҳожирларини бир биридан ажратиш ҳам қийин. Гап 2020 йил ҳақида кетмоқдами, демак, Европа яқин орада қочқин ёки муҳожиролар оқимидан қутилолмаслигини тушунмоқда.

Мусулмон давлатларнинг ўзи қочқин ва муҳожирлар масаласини ҳал қилиш устида, яъни ўта қашшоқликдан чиқиш устида иш бошламаслар, яқинда мусулмонларнинг мутлақо кўпчилиги Ғарбга қоча бошлайди. У ҳолда, Ғарб уларнинг йўлига девор қуриши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Бу гаплар ўзбекларга ҳам таалуқли. Ислом Карим режими Ўзбекистонни ҳозирги аянчли иқтисодий аҳволдан олиб чиқишни ўйлаётгани ҳам йўқ, ўйлашга қодир ҳам эмас. Демак, ўзбеклар бу режимдан қандай қилиб тезроқ қутилишни ўйлашлари керак.