21 September 2015
22:08 - Самарқанднинг аҳмоқ ҳокими Зоир Мирзаев: “Дабдабали тўйларни биринчи раҳбарлар ўтказмоқда”

Дабдабали тўй маросимлари, ҳаддан ошган маърака ва тадбирлар ўтказилишига қарши бел боғлаган Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бундай серхаражат тўйларни вилоятнинг биринчи шахслари ўтказаётгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, кўрилаётган чораларга қарамай, тўй маросимларидаги исрофгарчиликни камайтириш борасидаги ишлар ўз самарасини бермаяпти.

“Энг ачинарли ҳолат шуки, дабдабали тўйлар ва оилавий тантаналар вилоятимизнинг раҳбарлари ва биринчи шахслари томонидан ўтказилмоқда. Мисол тариқасида Самарқанд олий таълим муассасаларидан бирининг профессори ўтказган тўйни айтишимиз мумкин. Никоҳ оқшомида Мир Саид Барака маҳалласи аҳли ярим тунгача шовқиндан ухлай олмади”, - дебди ҳоким.

Мирзаевнинг куйинишича, айрим тўйхоналарда пул топиб ақл топмаган коррупционер раҳбарлар меҳмонлар сони 300 кишидан ошмаслиги тавсия этилганига қарамай минглаб меҳмонларга дастурхонлар ёзмоқда эмиш.

Эй, амоқ ҳоким Зоир Мирза, сен агар ўша мингдан ортиқ кишига дастурхон ёзаетган раҳбар коррупционерлигини билсанг, нега уни қонун йўли билан жазоланишини талаб қилмайсан? Коррупцияни демократия йўқ бўлган Ўзбекистон каби диктаторликда йўқ қилиб бўлмаслигини ҳам тушунмайсанми? Мана энди тушунгандирсан, бошла демократия учун курашни. Демократия ва ошкоралик бўлса, коррупция ва порахўрлик ўз-ўзидан минималлашади.

Ўзбекистондек давлатнинг иқтисоди Ислом Каримнинг жиноят даражасидаги хато бўлган сиёсати туфайли ботаётганини ҳам билмайсанми, аҳмоқ? Ўзбекистон иқтисодининг кучи билан кечагина отдан тушган қозоқлардан 4 баравар, демак, киши бошига 8 баравар орқада эканлигини биласанми? Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишиничи? Билмасанг, буларни “Ҳаракат” сайтидан ўрган, аҳволни тузатиш устида ўйла, Ислом Каримдан ҳам шуни талаб қил, демократияни ривожлантириш учун ҳаракат қил. Ана ўшанда коррупция, ўғирлик йўқолади, ҳеч ким минглаб кишиларга дастурхон ёзмайди, бойлар бор бойлигини мамлакат иқтисодини риволажнтириш учун инвестиция қилади. Олға кетишнинг ягона йўли шу.