21 September 2015
11:11 - Қримтатарлари Россия босиб олган Қрим яриморолини Украина таарфдан блокада қилдилар

Кеча қримтатарлари ва уларни қўллаб-қувватлаётганлар Россия ўтган йили босиб олган Қрим ярим оролини Украина тарафидан блокда қилиб, Қримга ҳеч қандай автотранспортни ўтказмадилар. Қримтатарларнинг бу акцияси кутилганидан ҳам кўпроқ шов-шувларга сабаб бўлди. Бундан ҳам муҳими, қримтатарлари Путин режимига очиқча тиш кўрсатдилар.

Бу акция бир кунлик эмасди, у тўхтовсиз давом этаверади. Қримтатарлар Миллий Мажлисининг раиси, Олий Рада депутати Рефат Чубаровнинг айтишича, Қримни “озиқ-овқат блокадаси” қилиш биринчи қадам эди, энди электроэнергия блокадаси навбатда турибди.

Россия ҳам ўзича тиш кўрсатишга ҳаракат қилибди. Қримни блокада қилишда шахсан ўзи иштирок этган қримтатарларнинг миллий лидери, Украина Президентининг қримтатарлари масалалари бўйича маслаҳатчиси Мустафа Жамилўғли Қрим тарафидан 5-6 та қримтатари блокадачиларга тош отгани, қандайдир “Ўз-ўзини бошқариш халқ ташкилоти” Симферополь ва Боғчасаройда ҳам қандайдир акциялар ўтказишга урингани, аммо ҳеч нарса қилолмагани, буларни ҳаммасини Россия уюштирганини айтмоқда.

Хуллас, Қрим учун кураш ҳеч тўхтамасдан давом этмоқда. Ҳамма нарса қримтмтарларининг ғалабаси билан битиши шубҳасиздир, дейди мухбиримиз.