21 September 2015
09:38 - ЕИни ҳам кризисга тортмоқчи бўлган юнонларнинг ақли киришга бошлабди, кечаги сайловларни яна Алексис Чипраснинг партияси ютди

Сўнгги йилларда ЕИнинг бош оғриғи Юнонистон эди. Фақат қарзлар билан яшаб келаётган Юнонистонга улуғ тоғлар ваъда қилган сўлчиларнинг СИРИЗА партияси ва унинг раҳбари Алексис Ципрас шу йилнинг бошида ўтказилган параламент сайловларида ғалаба қозонгач, Бош вазирлик курсисига ўтириб, мамлакатда оламшумул ўзгаришлар қилиш ҳаракатига тушди. Аммо, тезда маълум бўлдики, ҳозирча Юнонистон ЕИнинг қарзларииз яшай олмайди. Бечора Алексис Ципрас бор қарзларни тўлаш бўйича ЕИ таклиф қилган йўлларни қабул қилишга мажбур бўлди.

Аммо, 40 ёшли Алексис Ципрасда ҳали ақл бор экан. У ЕИ таклиф қилган ҳужжатларга имзо чекиб, халққа берган ўз ваъдаларининг устидан чиқолмаганини феълан тан олди ва сайловчилар олдида ўзини оқлаб олиш учун истеъфога чиққанини эълон қилди. Юнонистон президенти янги сайловлар эълон қилди.

Кеча бўлиб ўтган сайловларда юнонлар яна Алексис Ципраснинг СИРИЗА партиясини биринчи ўринга чиқарганлари кўрсатмоқдаки, юнонларга ақл киришга бошлабди. Демак, юнонлар ҳозирча ЕИнинг қарзлари билан яшашдан бошқа йўл йўқлигини, фундаментал ислоҳотларни қисқа вақтда қилиб бўлмаслигини тушунишибди.

Ҳали узул-кесил натижалар маълум бўлмаган бўлса ҳам, Алексис Ципраснинг СИРИЗА партияси 35% атрофида овоз олиши аниқ бўлди. Унинг асосий рақиби бўлган “Янги демократия” партияси 28% атрофида овоз олади. Экспертларнинг фикрича, энди СИРИЗА осонликча ҳукумат коалицияси қуришга кучи етади. Шармандаси чиқққан Алексис Ципрас яна Бош вазир бўлади.

Юнонларни ўз жойига ўтқазиб қўйган ЕИга “браво” дейишдан бошқа йўл йўқ.