20 September 2015
17:21 - Ucell-нинг Ўзбекистонда ишини давом эттириш нияти мавҳум, аммо Azercell Telekom Озорбайжондан кетмоқчи эмаслиги аниқ
Ислом Карим оиласига катта пора бериш эвазига Ўзбекистонда иш бошлаган Швеция-Финландия қўшма корхонаси TeliaSonera МДҲда ўз фаолиятини тугтиш ниятида эканлигини аввалги хабарларимизда билдирган эдик. Аммо, бу ширкатнинг Ўзбекистондаги бўлими Ucell ўз ишини тўхтатмаслигини эълон қилди.

Озорбайжонда ҳам шундай бўлмоқда. TeliaSonera ширкатининг Озорбайжонда Azercell Telekom Limited бренди остида иш олиб борадиган бўлими ҳам ўз фаолиятини давом эттиришини эълон қилди. Azercell Telekom Limited акцияларининг 58 фоизи TeliaSonera, қолган 42 фоизи эса туркларнинг Turkcell ширкати назорати остида экан. Балки, Turkcell шу пайтгача TeliaSonera қўлида бўлган акцияларни ҳам сотиб олиб, ўз фаолиятини Озорбайжонда Azercell Telekom Limited бренди остида давом эттирмоқчидир.

Аммо, Ucell акциялари кимларнинг қўлида ва қанчадан эканлиги ҳеч қаерда айтилмайди. Демак, унинг келажаги қандай бўлиши ҳали мутлақо номаълум.