19 September 2015
14:09 - Юсуф Жума: Турклар қирдими, қирилди?!

 


Уч юз йилдан ошиқ вақт мобайнида Марказий Осиёни қонга ботирган, ҳамон - Марказий Осиё турклари қирғини устида турган, Андижон ва Ўш фожеаларини ҳам маънан бошқарган, турклар ери бўлган Қиримни яқинда босиб олган ва бу ердаги эгилмас туркларни (Қирим татарларини)Ватандан чиқариб қувган, қуваётган, бир қисмини бедарак йўқотаётган, ҳамон геноцидни давом қилдираётган Ўрисларнинг бугунги Президенти Путин турклар гўёки арманиларни геноцид қилгани ҳақидаги айбловни қўлаб-қувватлаши муносабати билан ёзилган шеър

Туркка қарши мудом жаҳон,
Бошлар бошоғдек ўрилди.
Қирди Араб, қирди Эрон,
Турклар қирдими, қирилди?!

Ўрис келди арман билан,
Ота Турон бой берилди.
Эрлар ўтди армон билан
Турклар қирдими, қирилди?!

Ўрис, бизни қирмадингми?!
Одилмиз деб ким керилди?!
Турк ерига кирмадингми,
Турклар қирдими, қирилди?!

Ҳомилани сўймадингми?!
Қонлардан уммон қурилди.
Туркларни еб тўймадингми?!
Турклар қирдими, қирилди?!

Ёниб ётган ичим бордир,
Менда Ўғизхон тирилди.
Олинмаган ўчим бордир,
Турклар қирдими, қирилди?!