18 September 2015
21:14 - Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишлонланади
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба куни байрам қилинади. Президент Ислом Каримнинг бугунги қарорига кўра, 24 сентябрь мамлакатда дам олиш куни деб белгиланган. Ҳайит намози 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат тонгги 6:30 ўқилади.

Афсуски, бу пайтда мамлакат аҳолисининг аксар қисми пахта теримида бўлади. Айтиш мумкинки, далада пахта териб, раҳбарларга “пахта қўйиб” яшаётган ўзбеклар ҳайитни далаларда тантана қилишади.