17 September 2015
20:56 - Халқаро Валюта Жамғармаси расмий Тошкентни хорижий валютани эркинлаштиришга чақирди, аммо Ўзбекистон бунга қодир эмас

Штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган Халқаро Валюта Жамғармаси кеча эълон қилган баёноти орқали Ўзбекистон ҳукуматини конвертация ва валюта алмаштириш курсини эркинлаштириш, шунингдек, барча валюта чекловларини бекор қилишга чақирди. Халқаро молия институти Ўзбекистон ҳукуматини инфляция хуружини баратарф этиш юзасидан кескин пул-кредит сиëсати ўтказишга чақирди.

Халқаро Валюта Жамғармаси фикрича, Ўзбекистон банк тизими барқарор ва етарли даражада капиталлашган. ХВЖнинг баёноти ариқдан ҳадлашга чўчиётган болани “сен бунга қодирсан” деб рағбатлантираётган кишининг далдасига ўхшайди. Аслида эса бозор муносабатларнинг асослари яратилмаган, иқтисодиёти ўта заиф Ўзбекистон конфертацияни йўлга қўйиш ва эркин бозор муносабатларини шакллантиришга қодир эмас.