17 September 2015
18:29 - Ўзбекистоннинг собиқ миршаббошиси Зокиржон Алматов Чехияда даволаниб қайтди, жиноятлариучун қачон жавоб беради?

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Зокир Алматовниннг Чехияда, аниқроғи мамлакатнинг Карлови Вари оромгоҳида уч ҳафта дам олиб қайтгани ҳақида Озодлик радиоси ўз манбаларига таяниб хабар қилди. Радиосга кўра, Андижон қатли омини амалга оширишда етаки роль ўйнаган шахсларда бири Алматов ўтган ҳафта Тошкентга қайтиб кетган.

Зокиржон Алматов Карло Варида қандли диабет ва бошқа хасталик асоратларидан даволанибди. У лимфодренаж, минералли ванна ва шифобахш сув процедураларини олган.

Эслатиб ўтиш керакки, Зокиржон Алматов 2005 йилдаги Андижон қатлиомининг ижрочиси бўлган, Ислом Карим олдидаги айнан шу “хизмати” туфайли “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган ва пенсияга кузатилганди. Бу дунёда бўлсин, у дунёда бўлсин у ўз жиноятлари учун ҳали жавоб беради.