16 September 2015
21:47 - Ўзбекистонда маиший тўловлар миқдори яна ошди, кишиларнинг ақли шошди
Бугунги газеталар ёқилғи энергия бойликлари таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб электр энергиясининг нархларини оширгани ҳақидаги совуқ хабарни чоп қилди. Ўтган куни иситиш ва иссиқ сув, совуқ сув ҳамда бошқа коммунал тўловлар миқдори ошўирилгани ҳақидаги хабарлар эълон қилинганди.

“Ўзбекэнерго”нинг бугунги хабарига кўра, янги тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 2015 йил 15 сентябрдаги 19-03-22-05-ЎзР-90-2015 сонли Реестри асосида ўрнатилибди. Янги тарифга кўра, аҳолига бериладиган 1 кВт/с электр энергияси ҳақи 155 сўмдан 167,40 сўмгача, электр плитаси билан таъминланган хонадонлар учун 77,5 сўмдан 83,7 сўмгача ошиши белгиланган.