16 September 2015
19:03 - Навоийда порахўр адвокат қамалди, судья, прокурор ва “Ҳуқуқ”чи журналистларнинг пичоғи мой устида
Жиноят ишлари бўйича Наввоий вилояти суди томонидан Навоий вилояти Адвокатлар палатаси аъзоси, 45 яшар адвокат Иброҳим Файзиев Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг пора олди-бердисида иштирок этиш, пора олиш ва фирибгарликка оид эпизодлари билан қамалоди. Бу ҳақда ёзган “Ҳуқуқ” газетасининг чаласавод мухбирлари адвокатнинг неча йилга қамалгани ҳақида ёзишни унутишибди. Аксинча, совет фелетьони услубидаги суд очеркида адвокат ўзининг мижози Элдор Баёнов томонидан тутиб берилгани олқишланади.

“Ҳуқуқ”қа кўра, ҳамма нарса Баёнов деган кимса ишдан бўшатиб юборилишидан бошланган. У ишдан бўшатилишни ноқонуний ҳисоблаб, ўз ишига тикланишга эришиш учун Файзиевга мурожаат қилган. Файзиев бир куни у Баёновдан пул сўраган. Мана шунда шубҳага тушган мижоз тегишли ташкилотларга мурожаат қилганмиш. Файзиев энг кам иш ҳақининг 65 баробарида жарима тўлашга ҳам ҳукм қилинган.

Демак, адвокат мижозидан пул олса, мижоз МХХгами, прокуратурагами шикоят қилади ва улар ҳимоячини дарров қамашади. Маълумки, адвокатнинг прокурор ва судьялардан фарқли ўлароқ судда қарор чиқаришда катта роли йўқ. Шундай экан, у прокурор ёки судья билан келишиб пора олмадимикан? Шундай бўлса керак, аммо “Ҳуқуқ” газетаси масаланинг бу тарафи борлигини ҳам билмайдиганга ўхшайди. Чунки, бу газета ҳукуматнинг қўғирчоқлари бўлган судья ва прокуроларга хизмат қилади. Шу сабабдан, Ўзбекистонда биров адвокат бўлишни ҳам хоҳламайди, аксинча прокурор, миршаб ёки “Ҳуқуқ”нинг журналисти бўлса, пичоғи мой устида бўлади.