15 September 2015
22:29 - Европа Иттифоқининг бечора ички ишлар вазирлари ҳам муҳожирлар маслаласини муҳокама қилиш учун йиғиладилар. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Бу вазирлар 22 сентябрь куни фавқулодда йиғилиш ўтказишлари эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters Агентлиги хабар берди. Бу йиғилишда 120 минг қочқинни қаерда ва қандай қилиб жойлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ЕИга кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Люксембургда йиғилиб, шу масалани муҳокама қилган эдилар.

Европа Кенгашининг раиси Дональд Туск қочқинлар ва муҳожирлар масаласини муҳокама қилиш учун ЕИ саммитини йиғишни ҳам ўйлаётган эмиш. Европа давлатларини тушуниш мумкин, чунки, ҳозир Европага қашшоқ мусулмон давлатларидан қочиб келаётганларнинг сони йилига ярим миллионга чиқибди. Бу кетишда яқинда миллионлаб мусулмонлар Европага қочиб келишни бошлайдилар. Ана ўшанда европаликлар ўзлари учун қочадиган жой ҳақида ўйлашга бошлашса керак. Охират келмаяптими?

Бўлаётган воқеларни кўриб, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, ўзимнинг буюк башоратчилигимга ўзим ҳайрон қоламан. Ахир 1995 йилда Ўзбекистондан ўзбекларни ташкилий равишда Россиянинг шарқий минтақаларига кўчириш ҳақида ўйлаш кераклигини ёзган, кейин эса Ислом Каримга бу ва бу каби муаммолар билан шуғулланадиган вазирлик тузиш лозимлигини айтиб, биринчи вазир қилиб Пўлат Охунни тайинлаш ҳақида таклиф киритган эдим. Менинг гапларимга ҳеч ким эътибор бермади. Мана энди кўриб турибманки, бунақа масалаларни нафақат Ислом Карим, дунёнинг бошқа лидерлари ҳам ўз вақтида ўйлаб кўришмагани маълум бўлмоқда.

Нима бўлса ҳам, ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам бўлаверади. Қочқин ва муҳожирлар масаласи дунё миқёсида ҳал этилиши керак.