14 September 2015
21:51 - Бир килограмм пахта терсанг, 0,05 АҚШ доллари ишлайсан!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳокимликлар орқали фермер хўжаликлари ва ширкатларга “Пахта-2015” мавсумида ҳар бир килограмм терилган пахта учун теримчига 240 сўм (ярим цент) миқдорида ҳақ тўлаш бўйича ўз тавсияларини юборди. Амо бу маълумот расмий изоҳга эга эмас.

Аслида тавсия деб аталаётган мазкур миқдор белгиланган қатъий норма бўлиб, теримчи билан шу миқдорда ҳисоб-китоб қилинади. Айтайлик бир кунда 50 килограмм пахта терган шахс 120 минг сўм (2,5 АҚШ доллари) миқдорида ҳақ олади. Ўзбекистонда бу пулга нима сотиб олиш мумкин?