13 September 2015
11:49 - Қочқинлар масаласида Европада бирлик-баробарлик йўқ, ўзбеклар бундай масалаларни ҳали тушунишмайди ҳам
Осиё ва Африка мамлакатларидан қашшоқлик туфайли қочаётган муҳожирлар билан Сурия каби қонли уруш ичида қолган мамлакатлардан қочаётганларни бир-биридан ажратиш қийин. Аслида, Суриядан қочаётганларнинг каттагина қисми уруш баҳонасида фаровонлик ичида бўлган Ғарбга келиб олиш ниятида эканлигини ҳам ҳамма билади ва тушунади.

ЕИга кирувчи мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари яқинда қочқинлар масаласи бўйича йиғилиш ўтказиб, қочқинларга ёрдам бериш бўйича махсус дастурлар тайёрлаш ва ҳар бир Европа мамлакати қанча қочқинни қабул қилиши лозимлиги ҳақида келишдилар.

Аммо, Европа мамлакатлари аҳолиси ичида қочқинлар масаласида якдиллик йўқ. Масалан, кеча Мадрид, Берлин, Лиссабон, Копенгаген ва Лондонда суриялик қочқинларга ёрдам бериш, Варшава, Братислава ва Прагада эса сурияли қичқинларни ўз мамлакатларига киритмаслик талаби билан митинг ва намойишлар бўлди. Ҳозир Ғарбий Европада ўз мақомларини расмийлаштириб олган миллионла осиё-африкаликлар бор, айнан улар қочқинларга ёрдам бериш талаби билан чиқётган бўлишлари мумкинлигини ҳам тахмин қилиш мумкин.

Хуллас, кўринишидан, қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари масаласи глобаллашув жараёнларининг ажралмас бир қисмига айланиб кетаётгани шубҳасиз.

Ўзбеклар бу каби муаммолардан узоқда бўлиб кўринса ҳам, аслида, реаллик ундай эмас. Қашшоқлик даражаси ва аҳолининг сони ортиб бораётган Ўзбекистоннинг яқин келажаги қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари муаммоси билан чамбарчас боғлиқ бўлиши ҳозир очиқча кўриниб турибди. Аммо, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, мен “қочқин” ва “меҳнат муҳожирлари” каби сўзларни ишлатмасдан, Ўзбекистон аҳолисининг бир қисмини ташкилий равишда қўшни мамлакатларга кўчириш масаласини 1995 йилда ёзилган мақоламда тилга олганим эсимга тушса, воқеаларни бунчалик башорат қилолганимдан ўзим ҳам ҳайрон бўлиб қоламан. Яна мақтаниб қўймоқчиманки, бу каби масалалар билан шуғулланувчи махсус вазирлик тузиш ҳақидаги таклифимни Ислом Каримга махсус хат орқали билдирганман.

Ҳозирги воқеаларнинг ривожланиши кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда Суриядан қолишмайдиган қонли урушлар бўлиши аниқ. Демак, Ўзбекистон учун мен аввалдан айтиб келган меҳнат муҳожирлари масаласига қонли воқеалар туфайли қочадиганларнинг муаммолари қўшилади. Ўзбеклар бу каби масалалар устида ўшанда ўйлашга бошлашади.

Расмда - суриялик қочқинлар.