13 September 2015
05:13 - Таиланд пойтахти Бангкокдаги портлашлар бўйича яна бир уйғур гумон қилинмоқда, ўзбекларга нима?
17 августда эълон қилинган “Террор оддий воқеага айланмоқда: Таиланднинг пойтахти Бангкокда 27 киши ҳалок бўлди” сарлавҳали хабаримизда террор ростдан ҳам оддий воқеага айланиб бораётганини таъкидлаган эдик. Куни кеча ўша террор воқеаси бўйича яна бир хитойлик гумон қилинаётгани, уни қўлга олиш ҳақида ҳукм чиқарилгани маълум бўлди. Гумон қилинаётган одамнинг исми Абудирхам Абудисатер деб эълон қилинди. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, гап уйғур миллатига мансуб бўлган одам ҳақида кетмоқда.

Қизиқ, уйғурларга Бонгкокда теракт уюштириш нимага керак бўлиб қолди?

Бу саволга жавобни ҳам “Ҳаракат”да эълон қилинган хабарлардан қидиришга ҳаракат қиламиз.

“Ҳаракат”нинг сайтида шу йил 12 июлда 115 кишилик уйғурлар гуруҳи Хитойда таҳлика остида қолганлари сабабли 16 ой аввал Таиландга қочиб келиб, у ердан Туркияга кетмоқчи бўлганлари, аммо Таиланд ҳукумати уларни Хитойга қайтариб топширгани хабар қилинганди. Ўша хабаримизда турклар Таиланднинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги фахрий консуллиги олдида норозилик намойишлари ўтказганлари, хитойлик деб ўйлаб кореялик туристларга ҳужум қилганлари ҳам айтилган эди. Тахмин қилиш қийин эмаски, нарозилик намойиши ўтказганларнинг катта қисми Туркияда яшайдиган уйғурлар бўлган.

Яна тахмин қилиш мумкинки, Таиланд ҳукумати 115 кишилик уйғурларнинг Хитойга ушлаб берилишидан ғазабга келган уйғурлар Таиланддан қасос олиш мақсадида Бангкокда портлашлар уюштирганлар. Бу тахмин холос, воқеаларнинг ривожланиши кузатиб борсак, ҳақиқат ҳам ўртага чиқади.

Нима бўлганда ҳам, 12 июлдаги хабаримизда айтилган қуйидаги сўзларни қайтаришни лозим топдик:

“Бу хабар туфайли жаҳон ўзбекларининг аҳволига яна бир назар ташлашдан ўзимизни тия олмадик, дейди мухбиримиз. 2010 йилнинг 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрладилар, 3 кунда 300 ўзбекни ўзбек бўлгани учун ваҳшийларча ўлдирдилар. Жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ортган ўзбеклар ҳамма жойда, Ўзбекистонда, Туркияда, АҚШда ва бошқа мамлакатларда ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар.

Фақат “Бирлик” Партияси миллатпарварлигини яна бир марта намойиш қилиб, Ўзбекистон ҳукуматидан Қирғизистонга ўз армиясини тинчликни сақловчи куч сифатида олиб киришни талаб қилди. Аммо, ўзбек миллатининг душманларидан иборат мавжуд режим ҳеч нарса қилмаган бўлса ҳам, “Бирлик”нинг шу баёнотиёқ қирғизларнинг эс-ҳушини жойига келтирди, қирғин тўхтатилди.

2001 йил 10 июнь куни “Бирлик” ва “Эзгулик” Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказдилар. Аммо, шу акцияга ҳам ўзбек миллати эътибор бергани йўқ.

Ҳозир эса, Қирғизистон ҳукуматининг ўзи геноцид сиёсатини давом эттириб, ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш билан шуғулланмоқда. Қирғизистон парламенти Мустақил Халқаро Комиссиянинг ҳисоботини тан олишдан ҳам бош тортди, яқинда қандайдир халқаро конференцияда қатнашиш учун Бишкекка келган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиянинг раиси Васила Иноят Қирғизистонга киритилмасдан депортация қилинди.

Ахир бир кун ўзбек халқи шоиримиз Юсуф Жуманинг

Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

сўзларини тушуниб етадиган вақт келади. Аммо, ўша вақтнинг келишини тезлаштириш учун ғафлат уйқусида ётган ва миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларни Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётган шок терапияси усуллари билан уйғотиш керак.”