12 September 2015
16:23 - Юсуф Жума: Миллат фидойиси Абдураҳим Пўлатга

Бошингизга тушга қора кунда - укангиз Абдуманноб Пўлатнинг аёли бевақт оламдан ўтган дамларда Сиз билан ҳамдардман.

Сизга, оилангизга, Абдуманноп Пўлатнинг фарзандларига Тангридан чексиз тоқат тилайман.

Сизни кўпчилик - айниқса сотқинлар бағритош, ҳаммани ҳақорат қилгувчи деб вайсашади. Лекин мен биламанки, Ўшдаги қирғинни эслаб йиғлаганингизни, яқинда телефонда гаплашиб турганда Боймирза Ҳайитни эслаб йиғлаб юбордингиз. Ҳеч кимнинг юраги миллатга, юртга Сизнинг юракчалик куймайди.

Вақти келадики, Боймирза Ҳайитдан Абдуманноб Пўлатгача барча фидоийлар миллат томонидан эъзозланади.



Афсуски, энг аввало мухолифат сотқинлиги, элнинг нодонлиги, қўрқоқлиги улуғларимизнинг ўз юртида ўлишларига ҳам имкон бермади.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари чексиз раҳмдил, меҳрли зот бўлганлар. Ўғиллари, неваралари бевақт оламдан ўтганда дунё ишларидан этак силкиганлар. Шунда улуғ Шайхлар улуғ муборак зотга: "Бундай қилманг, Сизнинг улуғ мақсадингизга етмоғингиз учун яқинларингиз ўлимига тоқатли бўлиб, узоқ яшашингиз керак, " - деганлар. Улуғлардан ўтказиб бирон тасалли бериш қийин.

Узоқ яшашингиз керак Абдураҳим ака!

Ҳали биз кўп ишлар қилишимиз керак.

Эл - қул.
Юрт - ўрисга, Хитойга, дунёга мустамлака.

Сизга чексиз тоқат ва узоқ умр тилаб ҳурмат билан Юсуф Жума