11 September 2015
08:08 - Бугун Остонада Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг V саммити бўлади, тожиклар ҳукумронлик қилаётган Ўзбекистон унга қатнашмайди

Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига (ТДҲК) аъзо бўлган Қозоғистон, Озорбайжон, Қирғизистон ва Туркия давлатларининг президентлари бугун Остонада учрашиб, ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар. Саммитга тайёрланиш ишлари доирасида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча Туркий тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг Бош Котиби Рамил Гасанов билан учрашгани (расмда) Казинформ Агентлиги тарафидан хабар қилинди. Хабарда кечаги учрашув ва бугунги саммитга доир ҳеч қандай тафсилотли маълумотлар берилмайди.

Аммо, бир нарсани тушуниш керакки, Турк Дунёсида аҳолисининг сони бўйича Туркиядан кейин иккинчи ўринда турган Ўзбекистон ТДҲКга аъзо бўлмас экан, бу ташкилотдан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Кремль Ислоим Каримни Ўзбекистон бошига ўтқазар экан, унинг олдига айнан шу вазифани қўйган – Турк Дунёси шаклланишига йўл бермаслик. У ўз вазифасини жуда яхши бажармоқда. Аммо, ўзбек зиёлиларининг бундай масалалар билан, минг афсуски, ҳеч қандай ишлари йўқ.

Шундай экан, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини тезда йиқитиш ва Ўзбекистонни ТДҲКга аъзо қилдириш ҳақида ўйлаш ва амалай иш қилиш керак. Бундай ишни эса фақат “Бирлик” Партияси қилолади. Айнан ўшандан кейин Турк Дунёси борлигини кўрсатишга бошлайди.