10 September 2015
05:43 - Ҳажга қилишга рухсат бериш-бермаслик Саудия Арабистонининг қўлида бўлса, у фарз бўлоладими? Табиий, бўлолмайди!
Саудия хабар агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Макка вилоятининг ҳокими, Ҳаж сафарларини ташкил қилиш комитетининг раиси Халед ал-Фейсал бу йил Ҳаж қилиш учун Саудияга келган 160 минг киши рухасатномаси бўлмагани сабабли орқага қайтариб юборилганини айтибди.

Унинг айтишича, бугунгача 700 минг мусулмон Ҳаж қилиш учун Саудия Арабистонига келиб бўлган, ҳаммаси бўлиб 1,5 миллион одам Ҳаж қилиш учун келиши кутилмоқда.

Ана холос, дейди мухбиримиз, Ҳаж - Ислом динининг ҳозирги тушунчалари бўйича 5 та фарзидан биридир. Аммо, бу фарзни бажариш Саудия Арабистони номли давлатнинг қарорларига боғлиқ бўлиб қолган бўлса, Оллоҳ қаерда? Мусулмонларнинг сони ортиб бориши билан Ҳаж қилишни истаган ва бунга моддий имконятлари бор бўлган мусулмонлар Каъба атрофига сиғмасликларини Оллоҳ билмасмиди?

Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” кўп марта такрорлагани каби, Ҳаж фарз эмас ва фарз бўлолмайди. Оллоҳ Ҳажни фарз деб эълон қилиши мумкин эмасди. Оллоҳ берган Исломнинг динининг ягона фарзи Имон бўлиб, мусулмонлар Саудия Арабистони олдида эмас, Оллоҳ олдида имонлари бор ёки йўқлиги билан жавоб берадилар.