10 September 2015
01:34 - Аҳмомқона савол: Самарқанддаги автобозорда савдо ҳажми нега пасайиб кетди?

Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Самарақандда ягона бўлган Мароқанд автобозорида савдо ҳажми 30 фоизга тушиб кетгани ёзиб, бунинг сабабини тополмабдилар. Нимамиш, бир неча ой аввал бу бозорга ҳар куни 800-850 дона ишлатилган автомобиль сотишга олиб келинаётган бўлса, энди 600-650 та олиб келинаётган эмиш. Авваллари бир кунда 120-150 тадан автомобиль сотилар экан, энди 80-90 тадан сотилаётганмиш.

Эй, аҳмоқлар, автобозорда савдо ҳажми нега пасайиб кетганининг сабаби, шундоғам кўриниб турибдику, дегинг келади. Ўзи аслида, иқтисодининг кучи билан Қозоғистондан 4 баравар орқада, демак, киши бошига 8 баравар орқада бўлган Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳам ҳам (90 доллар) қозоқларга нисабата (700 доллар) 8 марта орқада экан, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олар экан, Ўзбекистонда ким автомобиль сотиб олади ўзи, деган саволни қўйиш керак.

Охирги саволга жавоб бор. Ўзбекистоннинг иқтисоди ва унинг Давлат бюджети, демак оддий ўзбекларнинг кунлик ҳаёти чет элларда ойлаб-йиллаб оиласини кўролмасдан мардикорлик қилаётганларнинг Ўзбекистонга юбораётган пули билан оёқда турибди. Автомобиль сотиб олаётганларнинг ҳам пули чет элдан келган.

Мана энди Россия Ғарбнинг санкицялари остида иқтисодий инқирозга учраб, мардикорларга камроқ пул тўламоқда ёки уларни Россиядан ҳайдаб чиқармоқда. У ердан келаётган пул камаяр экан, нафақат автобозорларда, балки, ҳамма бозорларда тушиш борлиги ўз-ўзидан маълум.

Аммо, бу ҳақда ёзишга Ислом Карим режими ҳали рухсат бермаяпти, аммо рухсат берса бермаса, бозорлардаги тушишни одамлар ўз дастурхонларидан сезишга бошлайдилар.