08 September 2015
05:45 - ЕИ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари муҳожирлар кризисидан чиқиш йўлларини муҳокама қилдилар, ечим тополмадилар. Буни "Ҳаракат"дан сўраш лозим!

Аввалги хабарларимизда билдирганимиздек, ЕИга кирувчи 28 давлатининг ташқи ишлар вазирлари 5-6 сентябрь кунлари Осиё ва Африкадан хавф-хатарга тўла турли йўллар орқали Европага оқиб келаётган қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари масаласини муҳокама қилиш учун Люксембургда тўпланган эдилар.

Йиғилишдан кейин қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари муаммосини ечиш йўллари эълон қилинди. Қабул қилинган қарорга кўра, нафақат ЕИга аъзо бўлган давлатлар, балки аъзоликка номзодлар ҳам қочқинлар ва меҳнат муҳожирларини белгиланган квоталар бўйича қабул қилиш ҳамда уларни жойлантириш билан шуғулланишлари керак. Қарорда бир неча ўнг минг одамни қабул қилиш ва жойлаштириш ҳақида сўз бормоқда.

Қочқинлар ва меҳнат муҳожирларнинг сони сони эса, ҳозироқ юз минглар билан ўлчаномоқда, яқинда миллионларга чиқади. Сурия каби қонли воқелар ичида бўлган мамлакатларга ёрдам бериб, қочқинлар масаласини ўша ердаёқ ҳал этиш ҳақида ҳам гаплашилди. Аммо, қонли воқеалар ичида бўлган Сурияда қочқинлар масаласини ўша ерда ҳал этиш ҳақида гапиришнинг ўзи кулгилидир. Шундоқ ҳам коррупция ботқоғида ботаётган Сурияда қочқинларга ЕИ берган пулни етказиб бўлармиди?

Ғарб буларни тушунади, аммо нима қилишни билмайди. Стратегик нуқтаи назардан қашшоқ мусулмон мамлакатларидан қочаётганлар билан боғлиқ муаммоларнинг ягона ечим йўи – ислом давлатлари дунёвийлик/секуляризм принципларини қабул қилишига эришишдир. Ана ўшандагина бу давлатларда демократия ривожланади, фаровонликка эришилади, қочқин ва меҳнат муҳожирлари масаласисекин-аста бўлса ҳам ўз-ўзидан ҳал бўлади.