07 September 2015
18:21 - Толибон Афғонистон шимолида тикланиш учун ҳаракат қилмоқда
Аввалги хабарларимиздан, жумладан, ўз маҳаллий мухбиримиздан олинган хабарларимиздан маълумки, Афғонистондаги ўзбекларнинг лидери Абдурашид Дўстимнинг ўзи мамлакат шимолига келиб, бу ерларни Толибондан тозалаш ишига раҳбарлик қилган эди. Айнан ўша пайтда Форёб ва Сарипул вилоётлари Толибон жангариларидан тозаланди.

Маҳаллий мухбиримизга кўра, ҳозир Абдурашид Дўстим Қобулга қайтди. Аммо, бир неча кун ҳам ўтармасдан яна Толибон кўзга кўрина бошлади. Ҳозир Толибон жангарилари Форёб вилоятида бир қатор қишлоқларни қайтадан қўлга олдилар. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қайсор ва Алмор туманлари тўла Толибон қўлида. Агар бир неча кун ичида ташқарида ёрдам келмаса, бутун Форёб вилояти Толибоннинг таҳдиди остида қолиши мумкин.