05 September 2015
15:21 - Германия ва Австрия бир амаллаб Венгрияга келиб олган бир неча минг қочқинни қабул қилишга бошлади, аммо муаммо яқин орада битмайди

Ҳозир бутун жаҳон ахборот воситаларининг асосий мавзуларидан бири – Осиё ва Африкадан хавф-хатарга тўла турли йўллар орқали Европага оқиб келаётган қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари масаласи бўлиб қолмоқда. Бир амаллаб Юнонистонга келиб олган қочқин ва муҳожирларнинг бир неча минг кишилик гуруҳи Венгрияга етиб бориб, у ердан Австрияга ўтиш ҳаракатига ҳам тушди. Уларга поездларга ўтириш учун рухсат берилмагач, 1,2 минг киши Будапештдан яёв Австрия чегараси томон юриш ҳам бошлади.

Аммо, бугун Германия ва Австрия қочқинларни қабул қилишга розилигини билдиргач, 100 та автобусда биринчи гуруҳ Австрия тарафига ўтказилди. Аввал бир амаллаб ўтиб олганларни ҳам ҳисобга олса, ҳозир у тарафда 4 минггача қочқин тўплангани айтилмоқда.

Ҳозир Люксембурга тўпланган ЕИга кирувчи 28 давлатининг ташқи ишлар вазирлари шу масалаларни муҳокама қилмоқдалар. АҚШ Давлат Департаментида Еропанинг қочқинлар муаммоси билан шуғулланадиган махсус гуруҳ ҳам тузилибди.

Табий, Австрия ва Германия ҳам, Европанинг бошқа давлатлари ҳам, оқими яқин орада битмайдиган ва асосан мусулмонлардан иборат бўлган қочқин ва меҳнат муҳожрларининг ҳаммасини қабул қилиш ниятида эмаслар, бунча одамни қабул ҳам қилолмайдилар. Шу сабабли аҳвол оғир бўлган мамлакатларга ёрдам бериб, қочқин ва муҳожирлар оқимини камайтириш ҳақида ҳам гапирилмоқда.

Франция Сурияга яна $100 млн доллар ёрдам бериш қарорини билдириб, шу пайтгача ҳаммаси бўлиб $1 млрд ёрдам берганини айтди. Аммо, бу урвоқдир. Демак, муаммолар яқин орада битмайди.

Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, ислом давлатларида на демократия на ривожланиш бўлмайди. Демак, миллионлаб қашшоқ мусулмонлар фаровон Европа ва АҚШга қочиб олиш ҳаракатида бўладилар.