05 September 2015
03:39 - Россиядаги ўзбекларга нима бўлаяпти? Ота - муқаддас Руҳ, Исо эса пайғамбарми?
Абдураҳим Пўлатнинг ўзбеклар бир тўда қорамолларга айлангани ҳақида ниҳоятда тўғри қўйган диагнози кун сайин исботланиб бормоқда. Бугунги кунда Россия шаҳарларидаги қулликни ўзига шараф деб билган ўзбек миллати вакиллари орасида христианликка ўтиш кўп тус олаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

Мухбиримизнинг таъкидлашича, ўзбеклар орасида 20 йиллик тажрибага эга бўлган “миссионер”лар ҳам бор. Улардан бири билан шахсан танишдик. Ушбу шахс, асли Самарқанд туманидан, исми Рустам Ҳотамов. У христианликнинг евангелист оқимига Ўзбекистонда кирган. Унинг бу динга киришига узоқ муддатли давосиз касаллиги сабаб бўлган.

Кейин у христианликка ўзбекларни даъват қилишга киришди. Россия Федерацияси фуқароси бўлишигақарамасдан Ўзбекистондаги турмаларга ЛБГ паспорти билан бемалол кириб, маҳкумларни христианликка даъват қилиш
билан шуғулланди. Ҳозир у миссионарлик фаолиятини Москва шаҳрида олиб бормоқда.

Шу ўринда савол тўғилади. Ўзбеклар ўз динини қўйиб, бошқа динга ўтиб кетаётганларининг сабаби нимада экан? Ҳақиқатан ҳам, христианликни ўрганиб тушунган ҳолдами ёки христианликдан келадиган моддий манфаат туфайлми?

Бизга кўра, ўзбеклар ўзлигини ҳам унутган қорамоллар тўдасига айланганлигини ҳисобга олсак, уларнинг каттагина қисми пул учун ёки қанақадир бошқа манфаатлар учун бошқа динга ўтиб кетмоқдалар.

Ўз динини қўйиб, бошқа динга ўтиш тенденциясининг пайдо бўлишида ўзбек муллаларининг ҳам каттагина айби бор. Улар ҳукуматдагиларга камроқ шестёркалик қилиб, динни мукаммал ўргансалар ва динни халққа тўғри талқин қилсалар яхши бўлар эди.

Қулликка кўникиб бўлган ўзбеклар одамга айланишлари ва “Бирлик” партиясига қўшилишларини тилаб коламиз.

Жамолиддин Абдураззок