05 September 2015
01:11 - Эронга янги элчи жўнатилди, у нима каромат кўрсатади?
Кеча Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасига тайинланган янги элчиси Баҳодир Абдуллаев Теҳронга учиб кетди. Бу одам шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган. Собиқ элчи Илҳом Акрамовнинг миссияси шу йилнинг июнида битган ва мазкур мамлакатдаги дипломатик ишларимизни Муваққат вакил бошқариб келаётганди.

Баҳодир Абдуллаев хизмат қилган институт Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши бошқарувидаги муассасалардан биридир. Мазкур даргоҳ ҳам ҳақиқий миллат хавфсизлиги учун эмас, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини мустаҳкамлигига хизмат қилган. Демак, шу ўчоқдан чиққан Баҳодир Абдуллаев Эронга бориб, мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилишига ҳеч ким ишонмайди. Ваҳолангки, Эрон Россиянинг ёрдамида ядровий қурол яратиб, Марказий Осиёга ҳам хавф соладиган давлатга айланиши муқаррар.