03 September 2015
16:43 - Пекинда Хитойнинг япон босқинчилари устидан ғалабасининг 70 йиллиги муҳташам парад билан нишонланди
Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаш керакки, баъзи жаҳон хабар агeнтликларининг бу парад японлар устидан ғалаба ва II Жаҳони уруши битишининг 70 йиллигига бағишлагани ҳақидаги гаплар ўринсиздир. Маслан, Хитойнинг асосий ахборот агентлиги Cинхуа фақат ва фақат “япон босқинчилари устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги” ҳақида гапиради.

Хуллас, бугун эрталаб шундай парад ҳамма коммунистик диктатураларга одат бўлганидек ўта муҳташам шаклда ўтказилди. Аслида, бу парад кўпроқ пропагандик тадбир бўлиб, бир томондан иқтисодий аҳволи Ғарб, Япония, Жанубий Корея ва Тайван давлатлари аҳолисининг аҳволига нисбатан аянчли бўлган хитойликларнинг алдаш ва рағбатлантириш, иккинчи томондан, Ғарбга ўз ҳарбий кучини кўз-кўз қилиш, қолаверса, тиш кўрсатиш тадбири эди.

Аммо, бу парадда БМТ Бош Котибидан ташқари бор-йўғи 23 мамлакат раҳабари, уларнинг ичида энг обрўлиси Россия Президенти Владимир Путин эканлиги - параднинг муҳташамлигини соя остида қолдирди. Бу соянинг тагида Ўзбекистон Президенти Ислом Карим каби 3-4 даражали сиёсатчилар умуман кўринмаган ҳам бўлса керак. Парадда АҚШ, Буюкбритания ва Франция давлатларининг қайси даражада эканлиги ҳам айтилмаган вакиллари, элчилари бўлса керак, иштирок этишди.

Тянанмэн майдонида ўтказилган парад Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг нутқи, унинг парадда ўтиш учун сафланган ҳарбий қисмларни айланиши билан бошланди. Кейин бу қисмлар майдонда ўтдилар. Табиий, осмонда ҳарбий учоқлар бор эди.

Параддан кейин Си Цзиньпин катта қабул маросими ҳам ўтказди.

Аммо, шундай байрам пайтида ҳам Хитойнинг омади келмади, айнан байрам арафасида Хитой иқтисодида жиддий муаммолар чиқди. Улар шунчалик жиддийки, бутун жаҳон иқтисодига салбий таъсир кўрсатишни бошлади ҳам. Муҳташаб байрам эса юз миллионлаб қашшоқ хитойликларнинг чўнтагидан уриб қолинган пуллар ҳисобига ўтказилаётганини ҳам ҳар бир одам тушунади.