02 September 2015
22:47 - Ислом Карим Хитойга борди, бу давлатнинг раҳбари билан кўришди, эртага Ғалаба парадини томоша қилади

Бугун Пекинга етиб борган президенти Ислом Карим Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган. Бу ҳақда хабар қилган Синхуа ахборот агентлигига кўра, Ислом Карим ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади, Хитой раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади.

Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба, шунингдек, Хитой халқининг япон имперализмига қарши курашдаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу парадда 30 дан ортиқ мамлакат раҳбарлари иштирок этиши маълум қилинган. Тяньаньмэнь майдонидан 12 минг аскар ва зобит парад билан ўтади. Парадга, шунингдек, 200 донадан ер усти техникаси ва самолёт жалб қилинади. Унда иштирок этадиган техниканинг 84 фоизи илк бор намойишга чиқарилади. Демак, парад кўпроқ янги ҳарбий техникаларни намойиш этиш, қуролланиш салоҳиятини кўз-кўз қилишдир.

Расм Ислом Карим ва Си Цзиньпиннинг ўтган йилги Пекиндаги учрашувида олинган.