29 August 2015
18:31 - Толибонга қарши Абдурашид Дўстим билан бирга икки ўғили ҳам курашмоқда, "Озодлик"даги ҳаромийлар бунга қарши эканлиги шубҳасиз
Кечаги хабарларимиздан бирида Афғонистондаги ўзбекларнинг миллий лидери деса бўладиган Абдурашид Дўстим бу мамлакатнинг асосан ўзбеклар яшайдиган шимолий вилоятларини Толибон жангариларидан тозалаётганини ўша ерлик мухбиримизга асосланиб билдирган эдик.

Мухбиримизга кўра, Абдурашид Дўстим Фарёб вилоятини Толибондан тозалаб бўлди ҳисоб, ҳозир тозалаш Сарипул вилоятида бўлмоқда.

Абдурашид Дўстим билан унинг икки фарзанди – Ёрмуҳаммад ва Бобир ҳам бор. Расмда уларни бўладиган жангларни режалаштиришаётган пайтда кўрмоқдасиз.

Афғонистоннинг шимоли Толибондан тозланиши ҳаммага, жумладан, ҳамма ўзбекларга ёқмаслиги аввалдан маълум. Эслатиб ўтиш керакки, Толибон қўшинлари Қобулни қўлга олганда, Абдурашид Дўстим Мозори-Шариф ва атрофидаги минтақани уларга бермади, ўша ерда ўзбеклар ҳокимиятини тузиш ҳаракатида бўлди. Аммо, ўзбеклар ичида ҳар доим бўлганидек, Абдурашид Дўстимнинг ичидан чиққан сотқинлар Толибонга ёрдам бериб, Мозори-Шариф Толибоннинг қўлига ўтишига эришдилар.

Ўшанда “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизматидаги ифлослар Толибоннинг Мозори-Шарифни эгаллашини мадҳ этувчи эшиттириш бердилар. “Бирлик”ни парчалаб аввал Ислом Каримнинг, сўнгра Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, Толибон ва Ал-Қоиданинг хизматига ўтган 53-54 лақабли ҳаромий Салой Мадамин “Толибон миллатни эмас, умматни тан олади. Мана энди ўзбеклар Толибон қўли остида, ягона уммат ичида тенгликка эришадилар” дейишгача борди. Ўша пайтда АҚШ Толиблар ҳокимиятини тан олишга ҳам тайёр эди, шу сабабдан америкаликларнинг радиосида бундай эшиттириш бўлгани табиий ҳам бўлиши мумкин. Аммо, биз ўзбеклр буни қабул қилолмаймиз.

Юрагида ўти бор, ўзини ҳақиқий ўзбек деб ҳисоблайдиганларга мурожаат қиламиз. Ҳозир “Озодлик”даги ҳаромийлар Абдурашид Дўстим ўз ўғиллари ва қуролли кучлари билан Афғонистон шимолидаги асосан ўзбеклар яшайдиган вилоятларни Толибондан тозаланишига қарши эшшитиршлар берса, бунга ўз муносабатингизни биз орқали билдиринг.