29 August 2015
02:17 - Туркияда сайловларгача ишлайдиган вақтли ҳукумат тузилди, аммо барқарорлик йўқ
Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон 13 йилдан бери ҳокимиятда бўлган, аммо 7 июндаги парламент сайловларида кўпчлик овоз ололмаган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, жорийдаги Бош вазир, аммо парламентда кўпчлик тарафидан тасдиқланиши керак бўлган янги ҳукумат қуролмаган Аҳмад Довудўғлини қабул қилди. Маълумки, Аҳмад Довудўғли янги ҳукумат қуролмаслиги маълум бўлганч Президент бу йил 1 ноябрга муддатидан аввал президентлик сайловлари тайинлаган эди.

Бугун Ражаб Эрдўғон Аҳмад Довудўғлининг 1 ноябрдаги сайловларгача ишлайдиган вақтли ҳукуматининг таркибини тасдиқлади. Туркия Конституциясига кўра, бу вақтли ҳукумат парламент тарафидан тасдиқланиши керак эмас.

Янги ҳукуматда Бош вазир ва 4 ўринбосаридан ташқари 22 вазир бор. 3 Бош вазир ўринбосари ва 20 вазир Адолат ва Тараққиёт Партиясининг одамлари.

Парламентдаги ўринлари сони билан иккинчи ўринда турган мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ва учинчи ўринда турган Миллиётчи Ҳаракат Партияси вақтли ҳукуматга одам бермаслик қарори олган эди. Аммо, Миллиётчи Ҳаракат Партиясидан депутат бўлган, бу партиянинг асосчиси афсонавий Алпарслон Туркешнинг ўғли Йилдирим Турғул Туркеш партисининг рухсатисиз Бош вазир ўринбосари сифатида янги ҳукуматга киришга рози бўлибди. Партия бунга қандай қараши ҳали номаълум.

Янги ҳукуматдаги 2 вазир эса, курдлар тарафидан тузилган Халқларнинг Демократик Партияси номзоди сифатида парламентга сайланган депутатлардир.

Хуллас, Туркияда сиёсий беқарорли битмади. Турли сўровномаларнинг натижаларига кўра, 1 ноябрдаги сайловларда партияларга овоз беришда катта ўзгаришлар бўлмайди.

Бунинг устига курдларнинг дунё тарафидан террористик деб олинган ва мақсади мустақил курд давлати қуриш бўлган ПККга оид қуролли кучлар билан сал кам уруш деса бўладиган қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Туркия АҚШ бошчлигидаги ҳарбий коалицияга қўшилиб, Сурияда ИШИДга қарши урушга кириб бўлди. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Расмда - Ражаб Эрдўғон ва Аҳмад Довудўғлининг кечаги учрашуви.