28 August 2015
18:11 - Толибон Афғонистоннинг шимолида 25 кишини ўлдирди, асосан ўзбеклар бўлса керак. "Озодлик" радиосидаги ифлос ўзбеклар нима дейишаркин?
Хитойларнинг Синхуа агентлиги Толибон жангарилари Афғонистоннинг шимолидаги Фарёб вилояти маркази Майманага яқин жойда тинч аҳолидан гуноҳсиз 25 кишини ўлдирганини хабар қилди. Бу ҳақдаги маълумот шу вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Муҳаммад Тоҳирдан олинибди. Унинг айтишича, Толибон жангарилари бугун жума куни Ширин Тагаб туманидаги Остона қишлоғига ҳужум қилишган ва ичида болалар ҳамда аёллар ҳам бўлган 25 кишини ўлдиришган.

Остона қиишлоғи 1 ҳафта аввал ҳукумат қўшинлари тарафидан озод қилинган бўлиб, мана энди яна Толибоннинг қўлига ўтибди.

“Синхуа”нинг хабарида айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш қийин эмаски, ҳозир шу минтақаларда Абдурашид Дўстим раҳбарлигида Толибонга қарши урушаётган кучлар Остонани озод қилишган. Толибон Остонани қайтариб олгач, тинч аҳоли ичидан Абдурашид Дўстимга хайрихоҳлигини билдирган ўзбекларни ўлдирган бўлса керак. Маълумки, Афғонистоннинг шимолидаги Фарёб ва қўшни вилоятларида аҳолининг кўпчилиги ўзбеклардир.

Эслатиб ўтиш керакки, 1996 йили Толибон бу минтақада ўз ҳокимиятини ўрнатиб бўлган Абдурашид Дўстимнинг командаси ичидан чиққан сотқинлар ёрдамида бу минтақани босиб олганда, “Бирлик”га ва ўзбек миллатига хоинлик қилиб, аввал Ислом Каримнинг , сўнгра Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Толибоннинг хизматига ўтган ҳаромий Салай Мадамин “Озодлик” радиосининг ўзбекча эшиттиришларида Толибонни олқишлаган эди. Бу ифлос радиодагилар яна ўша ҳаромийни эфирга чиқариб, яна Толибонни мадҳ қилишса ҳайрон бўлмаслик керак.