26 August 2015
20:19 - Мустақиллик байрами баҳонасида ўзбекистонликлар 3 кун узлуксиз дам олишади
Президент Ислом Каримнинг кеча имзоланган фармонига кўра, 2015 йилнинг 29 август, яъни шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди ва 2015 йил 29 август шанба куни иш куни деб эълон қилинди. Тақвимга киритилган бу ўзгартиш Ислом Каримнинг беқиёс саховати маҳсул бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида” амалга оширилди.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар энди 3 кун дам олишади. Синоптиклар ҳам истиқлол шарофати билан жуда ҳам қулай об-ҳаво шароитини ваъда қилишган. Ҳарорат республика бўйлаб 30 даража иссиқ атрофида бўлади, ёғингарчилик йўқ.

Аслида, халққа ҳеч қандай ортиқча нарса берилмади, одамлар шундоғам 3 кун - шанба, якшанба ва сешанба дам олардилар, энди узлуксиз дам оладилар холос.