26 August 2015
19:48 - Иш ҳақи ва пенсиялар миқдори ошди

Президент Ислом Каримнинг бугунги фармони билан мамлакатда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 1,1 бараварга оширилди. Шу йилнинг 1 сентябридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 10 фоиз ошди.

Фармонга кўра, 1 сентябрдан бошлаб, энг кам иш ҳақи ойига 130 240 сўм (“қора бозор” курсида 28 АҚШ доларини ташкил этади – Ҳаракат), ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ойига камида 254 730 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига энг камида 156 310 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар сўнгги маротаба 2014 йил 15 декабридан худди шу миқдорда, яъни 1,1 бараварга оширилган эди.