26 August 2015
06:35 - Ўзбекларга яхши хабар: Россияда мардикорларга ижобий қараш ортмоқда
Россиянинг жамоатчилик фикрини ўрганиши билан машҳур бўлган Левада-Центр ташкилотининг сўнгги сўровнамалари натижаларига кўра, ҳар 5 та россияликнинг 2 таси , яъни россияликларнинг 41 фоизи ноқонуний яшаётган муҳожирларнинг мақомини легаллаштириш керак деб ҳисоблар экан. Бундан ташқари, россияликлар муҳожирларга иш топишда ва ассимилиация бўлишда ёрдам бериш керак деган фикрда. Ваҳолангки, шунай деб ўйлайдиганлар ўтган йили 19 фоиз, 2006 йилда эса, 15 фоиз атрофида экан.

Тўғри, ҳали ҳам россияликларнинг 40 фоизи нолегел муҳожирларни ҳайдаб чиқариш тарафдори, аммо, авваллари бундайларнинг фоизи бундан ҳам катта бўлган экан.

Айни замонда, сўровномаларда қатнашганларинг 40 фоизи руслар имтиёзли миллат эканлигини таъкидлаган.

Демак, биринчидан, муҳожирларга ижобий муносабат даражаси ортиб бормоқда, аммо уларни имтиёзли рус халқининг мардикорлари, хизматкаорлари, балки, замонавий қуллари сифатида кўриш даражаси ҳам ортиб бормоқда.

Россиядаги маҳнат муҳожирларининг асосий қисмини ташкил қилган ва миллий ғурур деган нарсани аллақочон унутиб бўлган миллионлаб ўзбекларни россияликларга мардикор, хизматкор ёки замонавий қул бўлиш қўрқитмайди. Чунки, фақат шу йўл билан Ўзбекистондаги оилани боқиш мумкин. Қолаверса, барибир яқинда кечагина отдан тушган қозоқларга мардикорлик, хизматкорлик ёки замонавий қуллик қилишимиз муқаррар.