25 August 2015
02:47 - Совуқ уруш авжига чиқмоқда: АҚШ Европага Ғ-22 қирувчи учоқлар жойлаштирмоқчи

Reuters агентлиги АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучлари вазири Дебора Жеймс (Deborah James) кеча айтган гапларига асосланиб хабар қилишича, АҚШ НАТОдаги иттифоқчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Европага бешинчи насл Ғ-22 қирувчи учоқларини жойлаштирмоқчи. Қанча учоқ ва қачон жойлаштирилиши айтилмайди, аммо АҚШ Россиянинг ортиб бораётган ҳарбий агрессив кайфиятидан хавфсираб, шундай қадам қилмоқчи.

Хабарда айтилишича, ҳозир Ғ-22 қирувчи учоқлар ИШИДга қарши ҳужумларда ишлатилмоқда.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ Конгрессида кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар Президент Обама Украинага летал, яъни ҳужумкор ва душманнинг жонли кучларини ҳам йўқ қилишга мўлжалланган қурол-аслаҳа бермаётганини қораламоқдалар ва керак бўлса уни зўрлашга ҳам тайёрлар. Тахмин қилиш қийин эмаски, яқин орада АҚШ Украинага летал қурол ҳам беришга бошлайди. Бу – Ғарбнинг Россия билан совуқ уруши, аммо бундай қурол билан Украина ва Россия ўртасида совуқ эмас, ҳақиқий уруш авжига чиқади.

Аслида, тан олиш керакки, Россия-Украина конфликти тинч йўллар билан ҳал қилинадиган нарса эмас. Украинанинг бу конфликтгача тузукроқ армияси ҳам бўлмагани маълум бўлиб борар экан, украинлар Ғарбнинг ёрдами билан ўз армияларини қайтадан қурмоқдалар. Украина армияси кучга киргач ва Россия тарафидан қўллаб-қувватлаланаётган жангариларни мағлубиятга учратишни бошлагач, Россия Украина билан ҳисоблашишга мажбур бўлади