24 August 2015
18:14 - Поезддаги террористни қуролсизлантирганларга Франция ордени берилгани яхши, аммо терроризмни қуролсизлантиришни ўйлаш керак

Жаҳон агентликлари бугун Франция Президенти Франсуа Олланд Амстердамдан Парижга кетаётган поездда йўловчиларга ўқ отмоқчи бўлган исломчи террористни қуролсизлантирган 3 америкалик ва бир англияликга Франциянинг энг юсак мукофоти Фахрий Легион ордени топширганини хабар қилдилар.

Маълумки, 22 июнь Амстердамдан Парижга кетаётган поезд Франция ҳудудларида бўлган пайтида 26 яшар жазоирли исломчи террорист йўловчиларни ўққа тутмоқчи бўлганда, йўловчилар ичидаги АҚШлик ҳарбийлар Алек Скарлатос ва Спенсер Стоун, АҚШлик талаба Энтони Сэдлер ҳамда англиялик Крис Норман террористни қуролсизлантириб ва оёқ-қўлини боғлаб Франциянинг тегишли хизматлари ходимларига топширган эдилар.

Франция раҳбарлари ўша куниёқ бу мардларни оқишладилар, Франция ва АҚШ президентлари бу хусусда телефонда ҳам гаплашдилар. Мана бугун Франция Президенти Франсуа Олланд террористни қуролсизлантирган 4 кишига тантанали маросимда Фахрий Легион орденлари топширди.

У тўрт кишининг мардлиги, улар орден билан мукофотланганлари - олқишга сазовордир, дейди мухбиримиз. Бу воқеа европаликлар доимо огоҳ бўлишга чақиради, керак бўлган ҳолларда террористларни қуролсизлантириш мумкинлиги ва кераклигини ҳисобга олишлари нуқтаи назаридан ҳам фойдали бўлди.

Аммо, бу етарсиз, бир-иккита террорист ёки Толибон ва ИШИД каби терористик ҳаракатлар йўқ қилинса ҳам, ахир бир кун бошқаси ўртага чиқаверади. Чунки, Қуръоннинг хато тафсирига кўра, ҳар қандай давлат исломий бўлиши керакми, демак, айнан Қуръоннинг амрини бажо келтириш учун ўлимга ҳам тайёр бўлганлар ҳар доим бўлади.

Қуръон янгидан тафсир қилиниб, Ислом дунёвийлик/секуляризм приниципини қабул қилмагунча, яъни давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги хато иддаосидан воз кечмагунча, мусулмонлар беҳуда қурбон бериб, аммо ҳеч нарсага эришолмай қолаверадилар. Чунки телефон - алоқа воситаси, автомобиль - транспорт воситаси бўлгани каби, давлат - жамиятни бошқариш воситасидр. Бу воситалар принцип ўлароқ исломий бўлолмайди.”

Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилгандагина ислом терроризми қуролсизлантирилгани ҳақида гапириш мумкин.