23 August 2015
22:16 - Шармандалик: Ислом Карим яратган осмони тинч Ўзбекистонда автомобиллардан миллионлаб пул ўғирланмоқда

Ҳукумат миршабларининг “На посту” газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Самарқандда 33 ёшлик Ойбекнинг Nexia автомобили эшикларини кимлардир бузиб, 19,8 млн сўм пулини ўғирлаб кетишибди. У дарҳол туман милиция бошқармасига мурожаат қилибди, миршаблар дарҳол 30 ёшли қароқчи Улуғбекни топиб, пулларни эгасига қайтаришибди.

Шармандалик, дейди мухбиримиз, ростдан ҳам шармандалик. Чунки, бундай воқеалар Ўзбекистонда кўпайиб бораётганини ҳозир ҳамма билади. Ўзбекистон Президенти қўшни Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилинишига кўз юмиб, осмонимиз тинч эканлиги билан мақтанарди, тинч осмон остида эса аҳвол дабдала бўлмоқда. Мамлакат ичидаги муаммолар вақтида ечилмаса, осмонимиз тинч бўлса ҳам, бу осмон остидаги ҳаёт жаҳаннамга айланади.

Охир-оқибатда нима бўлади дейсизми? "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат айтгандек, юз минглаб ўзбекларнинг қони тўкиладиган воқеалар бўлади. Ўзбекнинг ёшлари шунга тайёрланаверишлари керак. Чунки, авваламбор, уларнинг қони тўкилади.