22 August 2015
22:12 - Bloomberg: Дунёнинг катта бойлари бир ҳафтада $182 млрд йўқотдилар. “Ҳаракат”: Бўлмаган гап!
Молиявий-иқтисодий маълумотлар тарқатиши билан танилган машҳур Bloomberg Интернет нашри, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индеки сўнги ҳафтада ўпирилиб тушгани туфайли, дунёнинг энг катта бойлари бир ҳафтада $182 млрд йўқотганларини бугун ёзди.

Бир томондан, Bloomberg ҳақлидек кўринади. Чунки, Dow Jones индекси расман АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиради. Аслида, нафақат АҚШнинг бошқа ширкатлари, дунё бозорига чиққан ҳамма ширкатлар акцияларининг нархи Dow Jones индексига боғлиқ. Демак, Dow Jones 1 минг поғанага, яъни сал кам 6 фоизга ўпирилиб тушдими, ҳамма ширкатларнинг, ҳамма бойларни акцияларининг қиймати ҳам шунчага тушди, ҳамма бойлар бойлигининг маълум бир қисмини йўқотдилар.

Аммо, иккинчи тарафдан, ҳамма бойлар бугуноқ ўз акцияларини сотмоқчимилар? Йўқ сотмайдилар, чунки, улар биладиларки, акциялар нархининг бундай тушиши вақтинчалик нарсадир. Қолаверса, акция сотиб оладиганларнинг ўзи ҳам оғир аҳволда экан, улар акция сотиб оладиларми?

Нью-Йорк биржасидаги тушиш вақтинчалик эканини ҳамма билади. Бу тушиш – огоҳлантириш сигналидир. Демак, Bloomberg керагидан ортиқча ваҳима қилмоқда, у ноҳақ, аммо “Ҳаракат” мутлақо ҳақлидир.