20 August 2015
23:11 - Юнонистон Бош вазири истеъфосини эълон қилди: Навбатдаги крзизисми ёки сиёсий ўйин?
Сўнги йилларда иқтисоди ва молиявий ситемаси ЕИнинг қарзлари остида ботаётган Юнонистон чуқур сиёсий кризисга учраб, шу йил январь ойида парламент сайловлари ўтказгазгани ҳаммага маълум. Сайловларда сўлчилар коалицияси ғалаб қозонган ва бу коалиция Алексис Ципрасни Бош вазир этиб тайинланганди. Ўшандан кейин Юнонистон Алексис Ципраснинг қўлига тушди, дейиш мумкин. Сайловолди кампанияси даврида мамлакатнинг ЕИнинг босқинчлигидан қутқараман деб катта ваъдалар берган Алексис Ципрас ҳеч нарса қилолмади ва охир-оқибат ЕИнинг таклифларини қабул қилишга мажбур бўлди. ЕИ эса, Юнонистон эски қарзларини тўлашни давом эттириш билан бир қаторда иқтисодёт ва молиявий системада инқилобий ислоҳотлар ўтказса, унинг иқтисодини сақлаб қолиш учун янги қарзлар беришга ваъда берганди.

Аммо, Юнонистон парламенти ЕИ билан келишувни қисман тасдиқласа ҳам, тўла тасдиқламади, яъни Алексис Ципрас раислигидаги коалиция ҳам уни қўллаб-қувватламади. Ноиложликда қолган Алексис Ципрас бугун халққа телемурожаат қилди ва истеъфога кетишини билдирди. Унинг мақсади – янги сайловларда ҳам ғалаба қозониш ва ЕИ билан келишувни тасдиқлайдиган янги парламент сайланишига эришиш.

Шундай экан, Алексис Ципрас истеъфосини демократия рамкаларидаги сиёсий ўйин деб баҳолаш мумкин. Унинг ЕИ билан келишувларни охиригача етказиш ҳаракатлари мақтовга сазовордир, дейди мухбиримиз. Алексис Ципрас сайловолди ваъдаларини бажармаган бўлса ҳам, ҳамма кўрдики, ЕИ билан бирга бўлишдан бошқа йўл йўқ. Қўпол бўлса ҳам айтиш керак, юнонларга ақл кираётганга ўхшайди, янги парламент ЕИ билан келишувларни тўла тасдиқлайди.