20 August 2015
13:23 - Қозоғистон тенгесининг курси эркин сузишга қўйилди ва дарҳол тушишга бошлади
Казинформ агентлиги бугун эрталаб Бош вазир Карим Масимов ўз ҳукуматининг селектор мажлисини ўтказиб, ҳукумат ва Миллий Банкнинг қўшма қарорини ўқиб эшиттирганини эълон қилди. Қарорга кўра, бугундан бошлаб тенгенинг алмаштириш курси эркин сузишга қўйилди.

Кеча 1 доллар тахминан 200 тенге эди. Қўшма қарор эълон қилинишидан кейин 2 соат ҳам ўтмасдан хусусий банкларда 1 долларнинг курси 250 тенгедан ҳам ортди. Эслатиб ўтамиз, Ғарбнинг санкциялари остида қолган Россияда иқтисодий кризис бошланмасдан аввал Қозоғистонда 1 доллар 50 тенге атрофида бўларди. Ҳукумат тенгени девальвация қилди, бунинг ҳам таъсирида тенгенинг курси 4 баравар тушиб кетган бўлса, у эркин сузишга қўйилгач, бир неча соат ичида яна 25 фоизга тушди.

Табиий, Қозоғистон ҳукумати шундай бўлишини била туриб ва қўрқмасдан тенгени эркин сузишга қўйган. Тенгенинг эркин сузишга қўйилиши қора бозорни ўлдириш билан бирга, ҳукуматнинг иқтисодни кризисдан олиб чиқиш режалари қандай ишаётганини ҳар бир одамга кўриш имконини беради. Демак, ҳукумат ўзи бошлаган ислоҳотларнинг келажагига ишонади.

Ўзбекистонда эса, ташқи кўринишдан ҳамма нарса яхши, сўмнинг долларга нисбатан расмий курсида катта тушиш йўқ, аммо қора бозорга қарасангиз, сўм иқтисод билан бирга ўлаётганини кўрасиз.