18 August 2015
00:34 - Фарғонада фавқулодда ҳодиса: шаҳидлик камари боғлаган икки аёл пайдо бўлибди

Фарғона водийсида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўппонча ва жанговар граната билан қуролланган, белига бомба боғлаган жангари аёлларни қўлга олиш операциясини ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар даражасида хабарлар тарқалмоқда. Шаҳидлик камарини боғлаган бу икки аёл Риштонда кеча икки хонадонга бостириб кирибди. Шу боисдан ҳозирда Риштон тумани қуролланган хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинганмиш.

Блок-постлар, назора т пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Маълум бўлишича, шаҳидлик камарини боғлаган аёллар тумандаги Қалайнов қишлоғида яшовчи О. Алимова ва Оқ ер қишлоғи Қум маҳалласида яшовчи Д. Ўринбоева хонадонига бостириб кирганлар.

Ўлимчи-террорист аёллар одамлар кўп бўлган жойда ўзларини портлатиб, яна бир неча кишининг ўлимига сабабчи бўлишлари билан машҳур эдилар. Бизнинг аёллар шаҳидликнинг ҳам ўзбекча йўлини топган шекилли.