17 August 2015
20:44 - “Ўзбекнефтгаз” ширкатининг коррупционер ва порахўр раҳбари юқорироққа кўтарилди, ўрнига унга ўхшаган бошқаси келтирилди
Мазкур миллий холдинг компанияси раиси Шокир Файзуллаев ишдан олиниб, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Президент Ислом Каримнинг фармони билан эндиликда “Ўзбекнефтгаз” ширкатини Алишер Султонов бошқаради. Шокир Файзуллаевнинг истеъфоси бевосита ширкатдаги талон-тарожлик ва коррупция билан боғланмоқда.

Мамлакат кадрлар сиёсатидаги пала-партишликни қварангки, коррупцияда айбланган раҳбар Иқтисодиёт вазирига ўринбосар этиб тайинганган: унга шундоғам коррупцияга бўғзигача ботган иқтисодиётни яна-да чўктириш вазифаси юклатилган бўлса ажаб эмас.

Алишер Султонов эса Файзуллаев етакчилик қилган команданинг аъзоси сифатида коррупция ва порахўрликка жавобгарлардан биридир. Шундай одам раислик рутбаси билан сийланибди. Ҳа, нима ҳам дердик: Эски тос, эски ҳаммом.