14 August 2015
07:46 - Ал-Қоида Толибон билан бирга бўлмоқчи, демак ИШИД билан урушади
Reuters Агентлиги хабар қилишича, Ал-Қоиданинг Бин-Ладендан кейинги лидери Айман аз-Заваҳири Толибоннинг янги лидери Муҳаммад Мансурга садоқатли бўлиб қолишларини билдирувчи аудио-баёнотини Интернет орқали онлайн режимда тарқатибди. Муҳаммад Мансур эса, ундан олдинроқ, аввалги курашини давом эттиришини эълон қилган эди. Олдинги кураш – аввал Афғонистонда исломий давлат яратиш, кейин унинг атрофида Халифалик қуриш.

Маълумки, ИШИД ўзини Халифалик деб эълон қилиб бўлган. Демак, вақти келади, унгача уларни Ғарб йўқ қилиб бўлмаса, Ал-Қоида Толибон билан биргаликда Халифаликда лидерлик қилиш учун ИШИД билан урушга киради.

Хуллас, Ислом дини Абдураҳим Пўлатнинг таклифини қабул қилиб, дунёвийлик/секуляризм принципини тан олмаса ва давлат ишларига аралашишни тўхтатмаса, мусулмонлар бир бирларни қириб битирадилар.