13 August 2015
21:42 - Қаршидаги темирйўлчилар шифохонаси бош врачи ўз кабинетида чавақланди
Шу йилнинг 8 август куни Қарши шаҳридаги Темирйўлчилар шифохонаси бош шифокори И.Т. ўз кабинетида чавақланди. Ўткир тиғли предмет билан унга ҳужум қилган шахс шифокорни сўйиб ташлади. Бир неча дақиқалар ичида Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Қаршидаги филиалига келтирилган шифокорнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Маълум бўлишича, пичоқ билан қуролланган шахс ўзини милицияга топширган. У хотинининг чавақланган шифокор билан ишқий саргузаштларини билиб қолибди ва рашк туфайли рафиқасининг жазманини чавақлабди. Воқеанинг содир этилиш сабаблари ва вазиятини инобатга олмаган Қарши шаҳар прокурат ураси рашкчи эрни қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда. Ҳолбуки, Ўзбекистон жиноят қонунчилигида аффект ҳолатда одам ўлдиришнинг жавобгарлиги мутлақо бошқачадир, дейди мухбиримиз.