13 August 2015
06:18 - Москва аэропортида ушланган ўзбек профессори қўйиб юборилибди
10 августдаги хабаримизда ўзбек профессори, аммо сўнги йилларда Владивостокдаги Узоқшарқ Федерал Университетида ишлаётган Йўлбарсхон Мансуров Берлиндаги қандайдир илмий анжумандан қайтиб келар экан, Москвадаги Шереметево аэропортида ушлаб қолингани, уни Россия хавфсизлигини бузганикда айблаётган бўлишлари мумкинлигини билдиргандик.

Рус ахборот воситаларига кўра, профессор 11 августдаёқ қўйиб юборилган ва у Ўзбекистонга учиб кетган. Бу ҳақдаги хабарларда Йўлбарсхон Мансуров нима учун Владивостокга эмас Ўзбекистонга кетганини ҳеч бир шаклда тилга олинмаса ҳам, тушуниб бўлмайдиган шаклда, махсус хизматларнинг текширувлари давом этиши урғуланган. Қизиқ, Россиянинг махсус хизматидагилар Йўлбарсхон Мансуровни ўзбек ҳамкасбларининг қўлига топширмадилармикан? Бўлиши мумкин, чунки, Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатига душманлик нуқтаи назаридан улар ҳақиқий ҳамкасблардир.