13 August 2015
01:05 - Жуда қизиқ: Машҳур Amnesty International ташкилоти фоҳишаликни қонунлаштиришни таклиф қилмоқда, ўзбекларга нима?

Дунёга машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Amnesty International (Халқаро Амнистия) ташкилотининг 11 август куни Ирландиянинг пойтахти Дублинда ўтказилган форумида фоҳишалик ва қўшмачиликни легаллаштириш кераклиги ҳақида резолюция қабул қилинди, дейилади бу ташкилотнинг сайтида тарқатилган билдиришда. Гап секс соҳасида хизмат қилувчилар ва қўшмачиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиши ҳақида кетмоқда. Бундай қарор учун 70 мамлакатдан келган 400 делегатнинг кўпчилиги овоз берибди.

Бундай қарорнинг олиниши Amnesty International учун тарихий воқеадар, дейди ташкилотнинг Бош Котиби Салил Шетри (Salil Shetty) ва бу – инсон ҳуқуқлари соҳаси учун мураккаб масала эканлигини, қарор чиқаришда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ҳисобга олинганини урғулайди.

Кўриб турибмизки, дейди мухбиримиз, Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, гомосексуализмни қонунлаштирмоқдалар, энди гал фоҳишаликни қонунлаштиришга келдими?

Аммо, ҳозир ўзбеклар учун бу масала стратегик аҳамиятга эга. Маълумки, ўзбеклар сўнги асрларда ош ейиш ваа туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмай қўйиб, охир-оқибатда чет элларда мардикорчилик билан кун кечирадиганлар ҳолига келдилар. Минглаб ўзбек аёллари учун фоҳишалик оддий касбга айланиб бормоқда.

Демак, ўзбеклар Amnesty International ташкилотининг бу қарорини сўзсиз қўллаб-қувватлашлари керакми? Йўқ. Қолаверса, бу саволга бир оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Аммо, бир нарса аниқ – миллат сифатини йўқотган, мардикорлар, фоҳишалик ҳам оддий мардикорликдир, подасига айланиб бораётган ўзбеклар аввваломбор миллат сифатини тиклашлари ва бу каби мураккаб муаммолар устида ўйлашга ўрганишлари лозим.