12 August 2015
15:17 - Қирғизистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига расман аъзо бўлди
Қирғизистоннинг бу ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги шартнома Қозоғистон парламенти томонидан тан олинган ва икки кун аввал бу ҳақдаги қонун Нурсултон Назарбой тарафидан имзолганган эди. Россия ва Белорусия буни аввалроқ қилганлар. Бугун Қирғизистонга келган Қозоғистон Президенти маҳаллий ҳамкасби билан Қирғизистон расман Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлганини эълон қилди.

Нурсултон Назарбой ва Алмазбек Атамбаев ҳаммага аввалдан маълум бўлган бу янгиликни икки давлатнинг чегарасида ўтказилган тадбирда эълон қилдилар. Тадбир эса, бу икки мамлакат ўртасидаги чегарада божхона назорати бекор қилиниши эди. Бу – ЕИИга аъзо бўлишнинг шартларидан биридир.

Шундай қилиб, ЕИИ аъзоларининг сони 5 та бўлди – Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон.

Россия, Белорусия ва Қозоғистон тарафидан тузилган ЕИИ фаолиятини расман 2015 йил 1 январдан бошлаган эди.