10 August 2015
00:14 - Урганчда кечки концерт пайтида юз берган ҳалокатда ўлганлар ҳам бор
Бу ҳақдаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қисқача хабари қуйидагича:

2015 йил 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида кечки концерт вақтида кўприк устида кўп одам тўпланганлиги туфайли кўприк ён панжараларининг бир қисми бузилиб тушган. Оқибатда айрим томошабинлар кўлга тушиб кетган. Ҳалок бўлганлар бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг топшириғига биноан содир бўлган фавқулодда ҳодисанинг сабабларини пухта ўрганиш ва аниқлаш, оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукумат комиссияси томонидан бевосита воқеа жойига бориб, ҳалок бўлганлар оилаларига ва жабрланган шахсларга ижтимоий – моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, воқеа тафсилотлари ва сабабларини ҳар томонлама аниқлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

* * *

Минг афсуски, бу каби кўнгилсиз воқеалар ҳамма ерда бўлиб туради ва дарҳол уларнинг сабаблари текширилади, агарда бундай ҳалокатнинг сабабчилари бўлса, улар жазоланади, дейди мухбиримиз. Давлатнинг керакли идоралари ҳеч кимнинг кўрсатмасисиз бундай воқеалар билан шуғулланишлари керак. Ислом Карим топшириқ беришига ҳеч қандай ҳожат йўқ. Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аҳволи ҳароб бўлишига қарамасдан, Оқсарой ва Кўксаройдаги инларида ҳеч нарса қилмасдан йиллардан бери ётган Ислом Каримни Урганчдаги ҳалокат қизиқтириб қолгани қизиқ, холос.