09 August 2015
16:31 - ИШИД яна 300 кишини ўлдирди, расмийлар БМТга арз қилди, ўзбекнинг ақлсизлари ҳам шундай қилган эди
Жаҳон ахборот воситалари кеча, яъни шанба куни ИШИД Мосул шаҳрида 300 кишини қатл қилганини эълон қилмоқдалар. Ироқ ҳарбий кучларининг расмийларига асосланиб тарқатилаётган хабарда айтилишича, қатл қилингларн Ироқнинг Марказий Сайлов Комиссияси аъзолари экан. Уларнинг ичида 50 аёл ҳам бор.

ИШИД уларни шариат қонунлари билан суд қилиб, “хоинлар ва ўз динидан чиққанлар” сифатида ўлимга маҳкум қилибди. Қатл қилинганларнинг оилаларига хабар ҳам берибди, аммо уларнинг жасадларини бермапти. Ироқнинг Марказий Сайлов Комиссияси халқаро жамоатчиликка ва БМТга мурожаат қилиб, бу ишларга аралашишни ва ироқлиларга қарши қилинаётган жиноятларни тўхтатишда ёрдам сўрабди.

Албатта, бу даҳшатли воқеа. Аммо, қатл қилинганларнинг сони 300 эканлиги туфайли, ўзбеклар ўзининг яқин тарихини эслаши ва бу воқеани яна ҳам даҳшатлироқ ҳис этиши муқаррар. Чунки, 2010 йил 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекни тирклайин ёққан, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаган, 3 кунда айнан 300 ўзбекни ваҳшийларча қатл қилган эдилар.

Энг қизиғи, ўша пайтда Ўзбекистондаги баъзи мухолифатга яқин одамлар, кейинчалик Ислом Карим ҳам, худди ҳозир Ироқнинг Марказий Сайлов Комиссияси қилаётгандек, БМТдан ёрдам сўраган эдилар.

Ироқ Марказий Сайлов Комиссиясини тушунса бўлади. Бу мамлакатнинг ҳарбий кучлари ҳозир ИШИДдан кучсиз ва бу қотилликларни тўхтатолмайди, шу сабабли ёрдам ноиложликдан БМТдан сўралмоқда.

Аммо, Ўзбекистон бир ҳовуч қирғиз фашистларидан кучсизмидики, ўзбеклар БМТга мурожаат қилса? Шу нарсанинг ўзи ўзбек миллатининг қанчалик ғариб аҳволда эканлигини, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлганининг кўсатгичидир.

Бунинг устига, ҳозир аҳмоқ ҳам биладики, БМТ дунёда бўлаётган турли қонли воқеаларни тўхтатиш учун ҳеч қандай кучга ёки бошқа механизмларга эга эмас. Бу ташкилот ўз ички қоидалари бўйича қандайдир ишга аралашмоқчи бўлса ҳам, қарор чиқариш учун йиллар керак бўлади, унгача қон дарё бўлиб оқаверади. Ўзбек миллати шу каби оддий нарсаларни ҳам билмайдиган аҳволда.

Абдураҳим Пўлат ҳақли – авваламбор ўзбекларни ғафлат уйқусидан уйғотиш, унинг миллат сифатини тиклаш керак. Бошқа йўл йўқ.